Россия Федерацияси Мудофаа вазири, генерал Сергей Шойгу қорақалпоғистонлик журналист қиз Айжамал Жолдасбаевани МДҲ давлатлари ҳарбий журналистлари ўртасида Иккинчи Жаҳон уруши устидан эришган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлганлиги учун тақдирлади.
А.Жолдасбаева ушбу танловга уруш ва уруш қатнашчилари, урушдаги мардликлари учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган юртдошларимиз ҳақида «Ватанпарвар» газетасида чоп қилинган мақолалари билан иштирок этган эди.
А.Жолдасбаева 1997 йил 23 январь куни Тахтакўпир туманида туғилган. Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетида таҳсил олган. Ҳозирда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети магистранти, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндори.
Е.Қаноатов, ЎзА