Мамлакатимизда қулай инвестиция муҳит яратилган бўлсада, давлат улуши сақланиб қолаётган айрим тармоқлар ва йирик корхоналарда бозор механизмларига ўтишнинг кечикаётганлиги янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратишга тўсқинлик қилмоқда.

Бизнес-омбудсман матбуот хизматидан маълум қилишларича, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ишбилармонликка кенг жалб этиш давлат активларини хусусийлаштириш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Хусусан, "Фарғона тадбиркори – Фарғонада ислоҳотчи" концепцияси доирасида барча ҳудудлардаги давлат мулки объектларини сотилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлигидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда тасдиқланган “Йўл харита"га асосан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси савдолари орқали сотилиши лозим бўлган объектлар ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида давлат мулки объектларини электрон савдоларга чиқариш юзасидан Бизнес-омбудсман қўллаган таъсир чоралар натижасида 150 та давлат мулки объектини электрон савдога чиқариш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш бўйича инвесторларга берилиши ёки мазкур объектлардан самарали фойдаланиш юзасидан йўл харитасини тасдиқлаш чоралари кўрилди.

Натижада 93 та давлат мулки объектидан 64 таси электрон савдога чиқарилди, 6 таси давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорларга берилган бўлса қолгани самарали фойдаланиш учун мутасадди идораларга берилди. Яна олтмишга яқин давлат мулки объектларини электрон савдога чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилоятида 2020 йилда 193 та давлат кўчмас мулки объектини сотиш белгиланган бўлса, шундан 92 та давлат мулки объекти аукцион савдоларига чиқарилган. Юзга яқинидан 27 таси давлат мулки объектлар (аввал ижтимоий соҳага тегишли бўлган) ҳамда 74 таси давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятларига тегишли объектлар ҳисобланади.

Бизнес-омбудсман 27 та давлат мулки объектини савдога чиқариш учун маҳаллий ҳокимликлар балансига топшириш бўйича вазирлик ва идораларга (Халқ таълими, Уй-жой коммунал, Соғлиқни сақлаш, Мактабгача таълим, Маданият вазирликлар) тақдимномалар киритди ҳамда ушбу объектларнинг барчасини электрон савдоларга чиқаришга эришди.

Савдога чиқарилиб, сотилган давлат активлари бўйича 12,9 миллиард сўмга инвестиция киритилиб, 310 ортиқ иш ўрни яратилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 12,9 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 310 ортиқ иш ўрни яратилди