Айни кунларда Сирдарё вилоятида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга қизиқишни ошириш ва иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Беш ташаббус” олимпидаси юқори савияда ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан вилоят Ёшлар маркази биносида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида спортнинг шашка тури бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 66 нафар иштирокчи – 33 нафар йигит ҳамда 33 нафар қиз – 16-21, 22-26 ва 27-30 ёш тоифалари бўйича баҳслашди.
Белгиланган тартибда ўтказилган баҳсларда иштирокчилар ўз ақл-заковати, стратегияси ва сабр-тоқатини намоён этиб, юқори спорт маҳоратини кўрсатдилар. Мусобақа натижаларига кўра, ҳар бир ёш тоифасида 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган жами 18 нафар ёш шахматчи "Беш ташаббус" олимпидасининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
[gallery-22896]
Ғулом Примов, ЎзА мухбири