Бутун дунёда ҳар йили 18 апрель — Халқаро ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу тарихий сана ЮНЕСКО Aссамблеяси томонидан жаҳон маданий меросини муҳофаза қилиш ва асраб-авайлашга жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида таъсис этилган.

Уч минг йиллик тарихга эга юртимиз ўзининг тарихий ёдгорликлари, маҳобатли обидалари, зиёратгоҳ қадамжолари билан дунё сайёҳларини ўзига жалб этиб келади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд ёдгорлик, шу жумладан, 2 минг 500 меъморий обида, 2 минг 700 дан зиёд археология ёдгорлиги, 1 минг 800 дан кўпроқ монументал санъат асари давлат муҳофазасига олинган. 

Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз каби очиқ осмон остидаги музей шаҳарларимиз ва қатор маданий ёдгорликларимиз ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатидан жой олган. Шунингдек, тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатларимиз, халқ ижодиёти, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимларга оид номоддий маданий мерос объектлари ЮНEСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган. 

Мамлакатимизда тарихий, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, уларни ўз ҳолича сақланишига алоҳида эътибор қаратиш ва улардан сайёҳлик йўналишида самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Бош қомусимизда ва қатор ҳуқуқий ҳужжатларда уларни авайлаб-асрашга оид қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунда халқимизнинг умуммиллий бойлиги бўлмиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинган. 

Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ҳамда нодир маданий меросни асраб-авайлаш, моддий маданий мерос объектлари ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар ва ҳудудларни ишончли муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда юртимизда сайёҳлик салоҳиятини оширишда уларнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида илмий-экспертлик фаолиятини ривожлантиришга ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда. 

Тарихий обидаларимизнинг кўрку таровати, маҳобати аждодларимизнинг ақлу закосидан далолат бериб, ҳар қандай инсонни ҳайратга солади. Шу боис ҳам ҳар йили сайёҳлик мавсумида маданий объектларимиз маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум бўлади. Юртимиз ўтмишига, обидаларимиз тарихига қизиқувчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу эса маданий меросимиздан, юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш лозимлигини англатади. 

Бу борада шу йил 9 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар белгилаб берилди. “Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”, деди Президент.

Шунингдек, тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм ажратилган. Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда экани айтилди. Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди. Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилиниши айтилди.

Дарҳақиқат, аждодларимиздан мерос тарихий масканларни бус-бутунлигича сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш юртимизнинг сайёҳлик имкониятларини янада оширади. Шунинг баробарида тадбиркорлар, ҳунарманд ва савдо ходимлари томонидан ижарага олинган тарихий объектларга зарар етказмаслик, деворларига ўзича ишлов бермаслик, ўзбошимчалик билан биноларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритмаслик лозим бўлади. Акс ҳолда бу каби хатти-ҳаракатлар билан тарихий иншоотлар қаттиқ шикастланиши, уларга қайта тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказилиши, тарихий қимматлилигига таъсир кўрсатилиши мумкин. 

Юртимизнинг бой маданий, тарихий меросини, кўп асрлик ёдгорлик ва иншоотларини, зиёратгоҳ ва диққатга сазовор манзилгоҳларини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ва келажак авлодларга етказиш бугунги авлод вакилларининг зиммасидаги муҳим бурч ва вазифадир.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 апрель — Халқаро ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар куни