Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш давлатимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги “Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида” ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  тегишли қарорларига асосан, Жиззах вилояти Зомин туманида йирик ирригация лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Тумандаги “Зомин-2”, “Лайлак уя” ва “Иқбол” каби сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудини қамраб олган ушбу лойиҳа орқали 14 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларини барқарор сув билан таъминлаш мақсад қилинган. Бу эса ҳосилдорликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва аграр салоҳиятни юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Бугунги кунга келиб, лойиҳа доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 24 километр магистрал сув қувурлари тортилиб, шундан 15,4 километри янги қувурлардан, 8,6 километри эса таъмирланиб, қайта изоляция қилинди. Шунингдек, 1-кўтармали насос станцияси учун соатига 7 куб метр сув ўтказиш қобилиятига эга бўлган 935 метрлик канал қурилиши тўлиқ якунланди.

Бундан ташқари, диаметри 1420 миллиметр бўлган икки қатор босимли қувурлардан иборат 9,05 километрлик тармоқ тортилиб, 1-кўтармали насос станцияси, сув тўплаш иншооти ва ёрдамчи бинолар билан бирга 5 та насос агрегати ўрнатилди ва улар 72 соатлик синовдан ўтказилди. 2-кўтармали насос станциясида ҳам худди шундай ишлар тўлиқ бажарилди.

3-кўтармали насос станциясида диаметрлари 820 ва 1020 миллиметр бўлган босимли қувурлар мос равишда 3,7 ва 8,6 километр масофагача ётқизилди. Бу ерда 8 та насос агрегати ўрнатилиб, синов ишлари амалга оширилди. Лойиҳа талабларига мувофиқ, насос агрегатларининг техник параметрлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан мувофиқлаштирилди ва 18 та насос агрегати бўйича шартномалар имзоланди. Улар қурилиш майдонига етказилиб, сувсиз ҳолда синовдан ўтказиш жараёнлари давом этмоқда.

Объектларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида ҳам зарур чоралар кўрилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан 1-нимстанциядаги қурилиш ишлари тўлиқ якунланган бўлса, 2-нимстанцияда 98 фоиз ишлар бажарилган. Ҳар бир насос станцияси учун 110/10 кВт ли янги нимстанциялар қуриш режалаштирилган.

Шу билан бирга, умумий узунлиги 62,1 километр бўлган каналлар бўйича ҳам параллел равишда лойиҳалаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача 5,1 километр узунликда канал учун тупроқдан сунъий равишда асос ва деворлар кўтарилди, 0,9 километр бетонлаш ишлари амалга оширилди.

Қурилиш жараёнларига 292 нафар ишчи ва мутахассис, 48 та махсус техника,  жумладан, 11 та экскаватор, 3 та бульдозер, 24 та автосамосваль ва 10 та қўшимча техника жалб этилган. Бу маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратилишида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, Зомин туманидаги қишлоқ хўжалиги ерлари узлуксиз сув таъминотига эга бўлади. Бу эса аграр соҳада иқтисодий самарадорликни ошириш, қишлоқ жойларда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади.

Энг муҳими, мазкур ишлар сув хўжалигида давлат сиёсати даражасида белгиланган устувор йўналишларнинг амалий ифодасидир.

А. Қаюмов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 минг гектар ер сув билан таъминланади