ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Кун нури маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Азамат Избергеновни маҳоратли бешик устаси сифатида кўпчилик яхши танийди. У ясаган бешиклар қанчадан қанча болажонни аллалаб, улғайтирган.  

– Мактабда ўқиб юрган пайтларим, яъни 13 ёшимда илк бешигимни ясаганман, - дейди ҳунарманд. – Отамнинг ўргатганлари ва қўллаб-қувватлашлари менга доим шижоат берган. Ҳозирда устахонамизда ҳар ой 80-100 дона бешик тайёрланади.  

Ҳунарманднинг турмуш ўртоғи Зиёда, қизи Нилуфар ва эгизак ўғиллари Асан ва Усен отасига яқин кўмакчи. Улар бешик ва унга зарур буюмларни биргаликда тайёрлайди. Келгусида ҳунарманд фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринлари ташкил этиш ниятида.

[gallery-23191]

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
13 ёшидан буён бешик ясаётган ҳунарманд