Бу ҳақда АОКАда Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда маьлум қилинди. Шунингдек, брифингда жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, Ҳисоб палатаси давлатнинг профессионал хулоса берувчи ва баҳоловчи аудит органи сифатида қайта шакллантирилди.

Қайд этилишича, илғор халқаро тажриба асосида аудитнинг самарадорлик, мувофиқлик, молиявий, стратегик ва IT стандартлари ҳамда уларни ўтказиш қўлланмалари ишлаб чиқилди, 30 дан зиёд идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Брифингда шу йилнинг биринчи чорагида иш режаси доирасида риск-таҳлилларга асосан 24 та аудит тадбирлари ўтказилгани қайд этилди. Унга кўра, 24 та тадбирнинг 10 таси жойига чиққан ҳолда ва 14 таси масофавий аудит ва таҳлил қилинган. Аудит ва ўрганишлар натижасида даромад йўналишида 4,8 трлн. сўмлик қўшимча солиқ ва мажбурий тўлов манбалари мавжудлиги аниқланди ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда ундириш чоралари кўрилмоқда. Харажат йўналишида 5,7 трлн. сўм маблағлар мақбуллаштирилди, 132,5 млрд. сўмлик моливий хато ва камчиликлар маълум бўлди ва 50 млрд сўм ноқонуний харажатларнинг олди олинди ва камчиликларнинг олдини олиш бўйича ҳар бир вазирлик ва идоралар билан ҳозирда ишланмоқда.

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда “Масофавий аудит” ахборот тизимида 2 та йўналиш бўйича сунъий интеллектдан фойдаланиш жараёнлари автоматлаштирилди ва синов режимида ишга туширилди.

Бунда “Манфаатлар тўқнашуви” ва “Харид шартномасидаги товар билан ҳисоб-фактура бўйича етказиб берилган товарнинг ўзаро мувофиқлиги” йўналишларида рисклар аниқланиб, тизим орқали вазирлик ва идораларга ўрганиш учун юборилди.

Ҳисоб палатасида яратилган ушбу катта ҳажмдаги маълумотлар базаси орқали реал вақт режимида бюджет маблағлари сарфининг қонунийлиги, мақсадлиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилди.

“Масофавий аудит” ахборот тизими орқали автоматик аниқланган рисклар вазирлик ва идораларга ўрганиб чиқиш учун юборилиб, ижроси назорат қилинмоқда.

Харажат йўналишида 5,7 трлн. сўм маблағлар мақбуллаштирилди, 132,5 млрд. сўмлик моливий хато ва камчиликлар маълум бўлди ва 50 млрд. сўм ноқонуний харажатларнинг олди олинди.  

Ҳисоб палатаси фаолиятини илғор халқаро тажриба асосида такомиллаштириш борасида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг олий аудит органлари билан ҳамкорликда кадрлар малакасини ошириш ишлари давом этмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,3 трлн. сўмлик молиявий хавфлар бўйича таҳлиллар давом этмоқда