Йўрға тувалоқ Қизилқум чўли жониворлар оламининг биологик хилма-хиллиги таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси “Қизил китоби”га киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қушлардан биридир.
Айни пайтда уларни асраш, кўпайтириш борасида Навоий вилоятида ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилиб, ҳамкорлик доирасининг географияси кенгайиб бормоқда.
Яқинда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Falcon Hunting Solutions” МЧЖ ҳамкорлигида Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига 1100 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди.
[gallery-24516]
– Ушбу жараён давлат инспекторлари назорати остида ветеринария хулосаларига асосан кўриб чиқилиб, қушлар табиатга қўйиб юборилди, - дейди Биохилма-хилликни асраш ва кадастрни юритиш шўъба бошлиғи Фурқат Қодиров. – Қушларни табиатга қўйиб юборишдан мақсад эса Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган қушларнинг популяцияси, яъни кўпайтириш, ҳамкорликда иш олиб бориш назарда тутилган. Бунинг учун мазкур қушлар турини кўпайтириш ва табиий муҳитга қайта жойлаштириш мақсадида махсус марказ ташкил этилган бўлиб, у илмий муассасалар билан яқин ҳамкорликда фаолият юритади.
Қушлар ёввойи табиатда яшаши ва кўпайиши, ўзларининг озуқаларини топиш, йиртқич ҳайвонларни таниб олиш ва улардан ўзларини яшириш кўникмаларига эга бўлади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/ZBi7utqGB8E?si=_4clFjloSSh1U_Db" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Бўриев, С.Аслонов (сурат+видео ), ЎзА мухбирлари