ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятининг Поп туманида ҳам меҳнат фахрийларига, айниқса, юртимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшган нуроний отахону онахонларга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда.

105 ёшдан ошган Сухсурбу ая Имомқулова барокатли умр йўлини кечирган кекса авлод вакилларидан. У киши бутун ҳаётини қишлоқ хўжалигига, эл хизматига бағишлади. Беш фарзанд, 64 набира ва 40 дан ортиқ эварани тарбиялаб, юрт хизматига қўшди.

[gallery-25051]

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги арафасида Сухсурбу ая Имомқулова Президентимиз Фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. 

Бугун онахоннинг хонадонига вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда вилоят “Нуронийлар” жамғармаси раиси Икромхон Нажмиддинов ташриф буюриб, давлат мукофотини тантанали равишда топширди. Самимий суҳбат чоғида Сухсурбу ая ўз меҳнат йўли ҳақида тўхталиб, юртимиз тинчлиги ҳамда фарзандлар бахти учун эзгу тилакларини билдирди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
105 ёшдан ошган Сухсурбу аяга давлат мукофоти топширилди