9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 февралдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳам уруш қатнашчилари, ногиронлари ва фронторти меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олинмоқда.

Бугун Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 103 ёшли Мамашариф бобо Содиқовнинг хонадонида вилоят, туман ҳокимликлари, Марказий ҳарбий округ, Ички ишлар, Миллий гвардия вилоят бошқармалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъуллари, ўқувчи-ёшлар ҳозир бўлиб, отахоннинг ҳолидан хабар олдилар, байрам билан қутладилар. 

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг шахсан Мамашариф бобо Содиқовга йўллаган байрам табригини ўқиб берди. Юртбошимиз фармони билан бир марталик 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини ва “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” юбилей медалини тантанали равишда топширди. 

[gallery-23255]

Мамашариф бобо Содиқовнинг хонадонида шу куни ҳақиқий байрам бўлди. Шароф Рашидов тумани умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамда туман маданият уйи қошидаги ҳаваскорлар томонидан она- юрт, тинчлик, мустақилликни улуғловчи, фашизм устидан қозонилган ғалабани шарафловчи шеър, қўшиқлар янгради, ҳарбий оркестр ижросидаги тантанавор куйлар барчага хуш кайфият улашди. 

Айни чоғда 103 ёшни қаршилаган уруш фахрийси Мамашариф бобо Содиқов ўз меҳнат фаолияти ва ибратли ҳаёти билан барчага ўрнак бўлган. У ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларини камолга етказди. Бугун эса фарзандлари, невара, чевара, эвараларининг, қолаверса, ҳукуматимизнинг доимий эътибор ва ардоғида. 

– Янги Ўзбекистондек жаннатмакон юртда яшаётганим менинг бахтим бўлса керак, – дейди Мамашариф бобо. –Тиббиёт ходимлари доимий равишда соғлигимни назорат қилиб туришади.

Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етишимиз, беҳисоб шукрлар айтишимиз керак. Осмонимиз ҳамиша мусаффо, халқимиз фаровон, юртимиз тинч ва обод бўлсин. 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
103 ёшли Мамашариф бобо юртга тинчлик тилади