ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилаётган 101 ёшли Мелибу момо Матисақовага мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига кўра, “Шуҳрат” медали топширилди. 9
[gallery-25046]
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров момонинг хонадонига ташриф буюриб, давлат раҳбари номидан мукофот ва совғаларни етказди.
Умрини ҳалол меҳнатга бағишлаган Мелибу момо Катта Фарғона канали қурилишида ҳам иштирок этган. Бугун эса 63 набира ва 20 дан зиёд чевара оғушида кексалик гаштини сурмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА