
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ўктамжон Самандаров 4 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган 189 баллни тўплади. Бу орқали у муддатидан олдин талаба бўлган.


Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарга кўра, Ў.Самандаров чет тили, тарих, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан турли даражадаги миллий сертификатларни қўлга киритган.
Гарчи у ҳали 10-синф ўқувчиси бўлсада, у қўлга киритган миллий сертификатлар 3 йиллик муддатда амал қилади. Ўктамжон 11-синфни битиргач, республикамиздаги исталган олий таълим муассасасида ўқиши мумкин.
А.Бўриев, ЎзА мухбири