Ёш боксчиларимиз муваффақиятли иштирок этаётган қитъа биринчилигига Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор, албатта.

Чемпионатнинг U22 ёш тоифасида ўтказилган чорак финал жангларида Одинахон Исмоилова, Беҳруз Холдоров, Самандар Олимов, Шоҳрух Абдумаликов, Саят Илёсов, Муҳаммадазизбек Исмоилов, Шавкатжон Болтаев, Раҳматулло Бойматов, Абдулазиз Абдураҳмонов, Ҳалимжон Мамасолиев каби чарм қўлқоп усталаримиз рақибларини енгди ва ярим финалга чиқди.  

Бугун, 5 август куни U19 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган беллашувларда 7 нафар қизларимиз рингга кўтарилади. Қуйида ушбу боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишасиз:

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова - Суман Кумари (Ҳиндистон);

-51 кг: Мухтасар Алиева - Якшика (Ҳиндистон);

-57 кг: Робия Равшанова - Мускан (Ҳиндистон);

-60 кг: Севара Маматова - Мизуки Ҳорита (Япония);

-65 кг: Севинч Хуррамова - Аринда Акимото (Япония);

-70 кг: Райҳона Қурбонбоева - Чун-Аи Као (Хитой Тайпейи);

-75 кг: Мафтуна Янгиева - Мина Жунг (Жанубий Корея);

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 нафар боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалига йўл олди