ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижонда “Соғлом ҳаёт ва фаровон келажак учун” шиори остида оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.  

Бобур шаҳри тепаликларида ўтказилган тадбирда 10 мингга яқин киши қатнашди. “Талаба югур”, “Ўқувчи югур”, “Eco Save Aral–2025” ва “Инсон учун” йўналишларида ўтган югуриш мусобақаларида турли ёшдаги аҳоли, талаба, ўқувчи, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда божхона ходимлари фаол иштирок этди. Уларнинг натижалари махсус рақамланган замонавий техник воситалар ёрдамида қайд этилди.  

Марафон доирасида ғолиблар вилоят божхона бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

[gallery-22933]

Тадбир аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, спортни оммалаштириш ҳамда экологик онгни юксалтиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 мингга яқин иштирокчи соғлом ҳаёт учун бирлашди