Ўзбекистон ёшлар иттифоқида таълим муассасасидаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар ҳамда етакчи ва координаторлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ташкилот томонидан ушбу тоифадаги фаол ва ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талаба-ёшларга шартнома тўловларининг 35 фоиз қисми тўлаб берилиши, ушбу имтиёздан фойдаланиш тартиби ва зарурий ҳужжатлар юзасидан батафсил маълумот берилди.  

Тадбирда таъкидланганидек, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига тўлов-контракт шакли асосида ўқишга қабул қилинган талабалар Ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти фаолиятида фаол қатнашган тақдирда Ёшлар иттифоқи томонидан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Моддий ёрдам Ёшлар иттифоқи томонидан тўлов-контракт шакли асосида ўқиш учун тузилган шартнома миқдорининг 35 фоизини тўлаш орқали кўрсатилади.    

Бунда Иттифоқнинг Марказий Кенгаши талабаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин ўн банк иш куни мобайнида олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ғазна ҳисоб-варақларига пулни ўтказади.  

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маълумотига кўра, ташкилот томонидан жорий йилда ушбу йўналишда 1 минг 341 нафар талабанинг 4 миллиард 319 миллион сўм шартнома тўловлари тўлаб берилган.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 минг 300 дан зиёд талабанинг шартнома тўловлари тўлаб берилди