Бухоро шаҳридаги “Бухоро Комфорт Текстил” корхонаси маҳсулотларига талаб йилдан йилга ортмоқда. Корхонада ярим тайёр маҳсулот бўз ҳамда тайёр маҳсулот дастрўмол ишлаб чиқарилади. Айни пайтда корхонада 200 нафардан ортиқ киши меҳнат қилади.

Корхонага бириктирилган давлат солиқ хизмати органлари ходимлари “Солиқчи-кўмакчи” дастури доирасида дастлабки бухгалтериясини юритишда, айниқса, қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисобга олиш тартибларини тушунтиришда яқиндан маслаҳатчи бўлиб амалий кўмаклашмоқда.

Натижада корхонага 2020 йилда харид қилинган товарлар бўйича ҳисобланган 1 миллиард 337 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилди. Бу корхонанинг барқарор фаолият юритиши ва ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишга хизмат қилади.

Бухоро вилояти ДСБ матбуот хизматининг хабарига кўра, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 500 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг турли муаммоларини ҳал этишда амалий кўмак берилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 миллиард 337 миллион сўм ҚҚС корхонага қайтарилди