Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 майга қадар тегишли бюджет дастурларининг дастлабки таҳрири шакллантирилади

Давлат молиясини самарали бошқариш, бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш бугунги кунда иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу эса мамлакатимизда бюджет жараёнларини янада такомиллаштириш, давлат харажатларининг самарадорлигини ошириш ҳамда натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини кенг жорий этишни талаб этади.

Президентимизнинг 2025 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида вазирлик ва идоралар мутахассислари учун тадбирлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунга кўра, вазирлик масъул ходимлари томонидан ўтказилган галдаги тадбирда Транспорт, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликлари мутахассислари иштирок этди. 

Унда масъуллар 2027-2029 йилларга мўлжалланган бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартибини тушунтириш ва бу борада мутахассисларнинг кўникмаларини шакллантириш бўйича маълумот берди. Қайд этилганидек, бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг мониторингини юритиш ва самарадорлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, бюджет дастурлари учун мақсадли индикаторларни танлаш методологияси, дастурлар бўйича администраторларни белгилаш ҳамда қуйи дастур ва тадбирларни ишлаб чиқиш асосий вазифалардир.

Масъуллар айнан шу масалаларда иштирокчиларга атрофлича маълумотлар тақдим этди. Шунга асосан вазирлик ва идораларнинг бюджет дастурлари паспортларини шакллантириш юзасидан амалий машғулотлар ташкил этилди.

Таъкидланишича, бундай мулоқотлар давлат органларида дастурий бюджетлаштириш тизимини самарали жорий этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу тадбирлар натижасида вазирлик ва идоралар мутахассисларининг институционал салоҳияти янада мустаҳкамланиши, шунингдек, жорий йилнинг 1 майига қадар тегишли бюджет дастурларининг дастлабки таҳрирлари шакллантирилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА