ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда парранда гриппи тарқалиши туфайли 18 та аҳоли пунктида карантин жорий этилди

Қозоғистонда парранда гриппи тарқалиши туфайли 18 та аҳоли пунктида карантин жорий этилди

Парранда гриппи боис Шимолий Қозоғистон вилоятида яна еттита аҳоли пункти карантинга ёпилди.

Қарақамыс, Екатериновка, Архангелск, Красный Яр, Пресновка, Налобино ва Белоградовка қишлоқларига кириш ва чиқиш тақиқланди.

Шу тариқа санитар блокпостлар ўрнатилган қишлоқлар сони 18 тага етди.

Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Қозоғистон шимолида 108 мингта парранда нобуд бўлди. Уларда Н5 гриппининг юқори копатоген вируси – парранда гриппи аниқланди.

1 588
ЎзА