ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда доллар курси ошиши кузатилмоқда 

Қирғизистонда доллар курси ошиши кузатилмоқда 

Қирғизистонда АҚШ долларининг курси 80 сом кўрсаткичига етди.

"Valuta.kg" портали маълумотига кўра, 25 сентябрь эрталабки 10.40 ҳолатига кўра, Бишкекдаги айирбошлаш бюроларида Америка валютаси ўртача 79.76 сомдан сотилиб, 79,41 сомдан харид қилинди.

Миллий банк томонидан ўрнатилган АҚШ долларининг расмий курси 25 сентябрь куни 79,3 сомни ташкил қилган.

Сентябрь бошидан бери доллар айирбошлаш пунктларида 1,5 сомга ошди. 

Қайд этиш керак, сўнги кунларда мамлакатда валюта курсининг сезиларли ошиши кузатилмоқда. 


1 266
ЎзА