ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Доналд Трамп сайловолди дебатларда кўнгилсизликлар бўлишидан хавотирда

Доналд Трамп сайловолди дебатларда кўнгилсизликлар бўлишидан хавотирда

АҚШ Президенти Доналд Трамп президентликка номзодларнинг биринчи раундидаги дебатларнинг модератори Крис Уоллеснинг ўзига нисбатан адолатсиз ёндашуви эҳтимоли туфайли дебатлардан кўнгилсизликлар кутаётганини эътироф этди.

"Ўйлашимча, Крис Байденга кескин саволларни бермайди, бундай саволлар менга берилади. Бу эса адолатсизлик. Шундай бўлишига шубҳа қилмайман", деди Трамп “Fox News”га берган интервьюсида.

Маълумот учун, Трамп ва Байденнинг дастлабки дебатлари 29 сентябрда бўлади.

"Номзодлар белгилаб қўйилган ва ҳар бирига 15 дақиқадан вақт ажратилувчи олтита мавзу бўйича мунозарага киришади", дейилади "РИА Новости" хабарида.

1 400
ЎзА