Бир гуруҳ фахрийларга Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди.
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 20 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, давлатимиз мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятининг 22 нафар фаол нуроний отахону онахонлари кўкрак нишони билан тақдирланди.
– Вилоятимизда нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиб, маҳалла ва жамиятда тинчлик-осойишталикни асраш, оилаларни мустаҳкамлаш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Йўлдош Жумаев. – Айниқса, нуронийларни ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига кенг жалб этиш борасидаги ишлари таҳсинга сазовор.
Тадбирда шунингдек, “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви томонидан кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги учун вилоятдаги бир гуруҳ нуронийларга “Фахрий ёрлиқ” топширилди.
