ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

АҚШ Суриядаги зиддиятдан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади

АҚШ Суриядаги зиддиятдан жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатади

АҚШ Суриядаги зиддиятдан жабр кўрган фуқароларга 720 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга қарор қилди.

INTERFAX.RU” хабарида айтилишича, бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълумот тарқатган.

“Маблағ Суриядаги ва ундан ташқаридаги жабрланганларга етказилади”, дейилади Қўшма Штатлар Давлат департаменти сайтида жойлаштирилган баёнотида.

Унга кўра, маблағ Суриянинг Туркия, Иордания, Ливан ва Ироқдаги қочоқларига ҳам йўналтирилади.

Шунингдек, мазкур зиддият бошидан буён АҚШ томонидан бу борада 12 миллиард долларлик инсонпарварлик кўмаги кўрсатилгани айтилган.

“Қўшма штатлар Сурияга ва бутун дунёга инсонпарварлик ёрдами бўйича донор бўлишда давом этади”, дейилади баёнотда.

1 404
ЎзА