Арнасой тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Зуҳра Эргашева тикиш-бичиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатидан ўтганди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар Давлат солиқ инспекцияларининг тавсиялари билан ўз ишларини ривожлантиришда имтиёзли кредит олиш имкониятларидан ҳам фойдаланмоқда. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролардан 11 нафари имтиёзли кредит эвазига зарур техника ва уй ҳайвонлари олишди.

Арнасой тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Зуҳра Эргашева тикиш-бичиш фаолияти бўйича ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатидан ўтганди. Туман солиқ инспекцияси тавсияси билан унга бир дона тикув машинаси сотиб олиш учун “Агробанк”нинг туман филиалидан 3 йил муддатга 3,5 миллион сўм кредит берилди.

– Туман солиқ инспекциясининг ёрдамида ўзимни ўзим банд қилиш ҳаракатига қўшилиб, тўғри қилган эканман, энди ойига 115 минг тўлаб иш стажига эга бўлиш билан бирга имтиёзли кредит олиб оилавий иқтисодимни ҳам ўнглаяпман, – дейди Шароф Рашидов тумани Кўрпасой қишлоғида яшовчи Азимжон Ражабов. – “Халқ банки” туман филиалининг 10 миллион сўмлик кредити эвазига 2 бош қорамол сотиб олдим. 3 йил муддатга олти ойлик имтиёз билан берилган кредит менга жуда маъқул бўлди. Давлатимиз томонидан ўзини ўзи иш билан таъминлаш имконияти яратилганидан мамнунман.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозиргача ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 21 та тикув машинаси, 3 бош қорамол ва иссиқхона қуриш учун ер майдонларига эга бўлишган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар кўпаймоқда