“Жабрланувчи”га айблов ҳукми ўқилди...
Бир неча бор судланган, жазога тортилган бўлишига қарамай, шу қадар тубанлик ботқоғига ботганки, унинг содир этган жиноятини эшитиб, инсон боласи ҳам шунчаликка борадими деб ўйлаб қоласан.
Бу воқеа Фарғона вилояти Бағдод туманида содир бўлган.
Н.Шокиров (исм, фамилияси ўзгартирилган) Тошкент шаҳрида яшайди. Ўзига тўқ оиланинг фарзанди. Бир неча бор судланган, жазога тортилган бўлишига қарамай, шу қадар тубанлик ботқоғига ботганки, унинг содир этган жиноятини эшитиб, инсон боласи ҳам шунчаликка борадими деб ўйлаб қоласан.
Ҳаммаси 2020 йил 17 март куни бошланади. Н.Шокировнинг қариндоши Ж.Жавлонбеков айнан жорий йил 17 март куни қўнғироқ қилиб, ундан Марғилон шаҳрига бориб келишни, у ердаги таниши 4 минг АҚШ доллари бериб юбориши лозимлигини айтади. “Қаҳрамон”имиз рози бўлиб Марғилон томон йўлга тушади. Йўлда келиши давомида бир қора ният унинг вужудини чулғаб оладики, йўл бўйи у режа тузиб, уни амалга ошириш истиқболларини чамалаб келади.
Марғилон шаҳрига 21:00 да етиб келган Н.Шокиров белгиланган жойда 4 минг АҚШ долларини олади ва ортига қайтишга чоғланади. Йўлда кетаётганида унга кутилмаганда “Нексия-2” русумли машинада бир гуруҳ нотаниш шахслар Бағдод тумани Мирзаобод қишлоғи ҳудудида автомашинаси йўлини тўсиб тўхтатади. 2 нафар номаълум йўловчилар юзига мушт билан уриб тан жароҳати етказади. 4 минг АҚШ долларини очиқдан-очиқ олиб, Бағдод тумани марказига кетишади.
Ҳарқалай, Н.Шокировнинг Бағдод туман ички ишлар бўлими бошлиғи номига ёзган аризасида воқеа айнан шундай келтирилган. ИИБ тезкор ходимлари ариза юзасидан зудлик билан текширув ишлари олиб боришлари натижасида айбдор ушланди. Қизиғи айбдор Н.Шокиров айтганидек, “Нексия-2” русумли машинадаги шахслар эмас. Аслида ҳеч қандай “Нексия-2” русумли машина ҳам мавжуд эмас. Айбдор айнан “жабрланувчи” Н.Шокировнинг ўзи бўлиб чиқди.
Воқеалар ривожидан бироз ортга қайтамиз. Аслида ўша 2020 йил 17 март куни қандай ҳолат юз берганига ойдинлик киритамиз. Унга кўра, 17 март санасида Н.Шокиров ўзига омонат топширилган пулларни ўзлаштириш мақсадида йўл бўйи режа тузиб келган эди. Режасини амалга оширишга киришган “қаҳрамон” олган пулларини бошқа бир танишидан Тошкент шаҳрига бериб юборади. Лекин эгасига эмас ўзининг танишига, кейин қайтариб олиш мақсадида.

Сўнг Бағдод туманида одамлардан ҳоли бир жойда машинани тўхтатади ва ўз юзига йўл четидаги тош билан зарба бериб ўзига жароҳат етказади. Мақсад пулларни нотаниш шахслар олиб кетганини, ўзига жароҳат етказишганини айтиш, пулларни қайтармаслик, чунки айбдорлар бўлмаганидан кейин жиноят ҳам очилмай қолиб кетишини умид қилганда “шоввоз”. Шу мақсадда ИИБга ёлғон ариза ҳам берганди у. Лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари унинг бу ҳийласига учмади. Иш тафсилотларига чуқур кириб бориб асл ҳолатни очиб бердилар. Натижада “жабрланувчи” сифатида ариза билан мурожаат қилган шахсга биратўла иккита модда билан фирибгарлик ва ёлғон хабар бериш билан айб эълон қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судида мазмунан кўриб чиқилган жиноят ишида ҳолат тўлалигича ўз тасдиғини топди.
– Н.Шокиров уйидан ашёвий далил сифатида олинган пул маблағлари қонуний эгасига қайтарилди, – дейди жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Б.Ҳайдаров. – Унга эса фирибгарлик қилгани ва ёлғон хабар бериб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини чалғитишга урингани учун Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ўта хавфли рецидивист деб топилган. Бировни ҳаққига, омонатга қўрқмай хиёнат қилишга уринган шахс эндиликда умрининг 5 йилини панжара ортида ўтказишга мажбур бўлади.