Фуқароларимиз томонидан содир этилаётган мана шундай ноқонуний хатти-ҳаракатлар охир-оқибат уларни жиноят кўчасига етакламоқда.

Конституциямизнинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилган. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас.

Ҳозирда жамиятимизда ақли-ҳуши жойида бўлган фуқароларимиз томонидан бошқаларни «ўзича судлаш» (самосуд) жазолаш воқеалари тез-тез содир бўлаётганлиги ачинарли ҳолат.

Бунга мисол тариқасида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан жорий йил 2 июнь куни кўриб чиқилган жиноят ишини келтириш мумкин.

Иш ҳолатларига кўра, Ш.Хўжамбердиев 2019 йил 30 ноябрь куни 23:00 да яшаш хонадонида бўлиб, яшаш хонадонига кириш йўлагида турган 2 дона умумий нархи 4.240.000 сўмлик велосипедларини А.Ҳакимов яширин равишда талон-торож қилаётганлигини билиб, унинг орқасидан қувиб, кўп қаватли уйнинг олд томонидаги йўлакда ушлаб, А.Ҳакимовни юз соҳаларига қўллари билан бир неча марта уриб, танасининг қорин соҳаларига оёқлари билан бир неча марта тепиб, шу жараёнда ҳодиса жойига келиб, жанжалга қўшилган қўшниси Ё.Мухтаров билан бир гуруҳ шахс бўлиб, А.Ҳакимов баданига қасддан шикаст етказган.

Оқибатда А.Ҳакимов даволаниш учун шифохонага ётқизилиб, тиббий ёрдам олган.

Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида, А.Ҳакимов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст олганлиги кўрсатилган.

Суд томонидан судланувчилар Ш.Т.Хўжамбердиев ва Ё.Э.Мухтаров нисбатан уларни ахлоқан тузалиши учун етарли бўлган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш қонунга зиддир.

Фуқароларимиз жамиятимизда доимо қонун устувор бўлиши кераклиги, бу баҳс талаб қилмайдиган ҳақиқатлигини теран англаб етишлари зарур.

Б.Ваҳобов , Жиноят ишлари бўйича
Фарғона вилоят судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбилармонлик жиноятга етаклади