Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 21-октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди.

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этган тадбирда дунёдаги энг бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилининг мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик ва буюк қадриятларимиз кўзгуси экани алоҳида таъкидланди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низомов барчани байрам билан табриклади. “Ўзбек тили байрами” бу йил юртимизда биринчи маротаба расман халқимизнинг асл миллий айёмларидан бири сифатида кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Президентимизнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани бу борада муҳим аҳамиятга эгадир.

Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони жаҳон миқёсида 50 миллион кишига яқинлашади. Бу она тилимизнинг дунёдаги йирик тиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради. Ўзбек тили давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди.

Тадбирда вилоятда ижод қилаётган олим, шоир ва ёзувчиларнинг бир йил давомида чоп этилган китоблари тақдимоти ташкил этилди. Сўнгги йилларда вилоятда ижодкорлар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилиб, кўплаб луғат, илмий-оммабоп асарлар ва шеърий тўпламлар чоп этилди. Маълумки, бадиий адабиёт – тилни бойитадиган асосий манбалардан биридир. Тошкент вилоятида жонажон она тилимизда гўзал бадиий асарлар ёзган профеесор, таниқли эстет ва шоир Абдулла Шер, Оҳангарон булбули Барот Исроил, паркентлик дилбар ижодкорлар – Маҳмуд Тоир, Шарифа Салимова, тоғлар куйчиси Ориф Одилхонов, Қуйи Чирчиқ фахри Яҳё Тоға сингари адабиётимизнинг пешқадам вакиллари, кўҳна тарих ошифтаси Зарифа Эшмирзаева каби фаол ижодкорлар бор. Қувонарлиси, бугун уларнинг муносиб издошлари етишиб келмоқда.

Қайд этилганидек, ҳозир Тошкент вилоятида фольклор санъати юксак даражада ривожланган. Сўзамоллик, топқирлик ва самимийликка йўғрилган халқ оғзаки ижоди миллий тилимизни бойитадиган иккинчи асосий манба ҳисобланади. Хусусан, бахши, жиров, ўланчилик воҳада кенг тарқалган. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ҳудудда барча топономик объектлар хатловдан ўтказилди, уларнинг 500 дан ортиғи қайта номланди. Айни пайтда, тарихий қимматга эга бўлган номлар сақланиб қолишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Байрам тадбирида ҳудудда маънавий-маърифий самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлашдаги иштироки учун бир гуруҳ вилоят фаоллари эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, жамият ҳаётида фидокорона меҳнат қилаётган соҳа мутахассисларига Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Таниқли санъаткорлар, шоир ва ижодкорлар томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар, шеърлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

photo_2020-10-21_16-55-49.jpg

photo_2020-10-21_16-55-50.jpg

photo_2020-10-21_16-57-05.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили байрами куни кўтаринки руҳда нишонланди