ЎзА Ўзбек

17.04.2020 Чоп этиш версияси

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик

Кўз кўради дейдилар бошга тушганни,

Кўз илғамас ёв ўрлади орамизга.


Уйда қолинг, кўздек асраб шу масканни,

Сабоқ бериб оқибатдан боламизга.

Бугун битта дилда даъват — бирлашайлик,

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик.

Қанча синов, қанча ёвни кўрмаганмиз,

Бир ёқа, бир енг бўлишиб, енгган халқмиз.

Элга ташвиш тушса, қараб турмаганмиз,

Бир майизни тенг бўлишиб еган халқмиз.

Куч — бирликда, мангу, абад, бирлашайлик,

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик.

Худога ҳам хуш келмайди, қараб турсак,

Балки, синов учун шундай дард бергандир.

Бу кунлар тез унут бўлар бир мушт бўлсак,

Шукур, бизга юртбошидек мард бергандир.

Ишонч бўлсин дилда фақат, бирлашайлик,

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик.

Эрта отар яна ёруғ кунлар учун,

Бугун қўлни қўлга бериб курашайлик.

Тинч-осуда ва нурафшон тунлар учун,

Кўнгилларга сабру тоқат улашайлик.

Тождор офат кетар албат, бирлашайлик,

Юртбошига бўлиб мадад, бирлашайлик.

1 802
Жаҳонгир Шарофбоев