ЎзА Ўзбек

10.12.2019 Чоп этиш версияси

Ватанимизнинг муқаддас қўшиғидан қувват олиб

Ватанимизнинг муқаддас қўшиғидан қувват олиб

Ўзбекистон давлат консерваторияси ва Миллий гвардия ҳарбий-техник институти талабалари жўр овозда Давлат мадҳиямизни ижро этди.

Шундай чоғда қалбларда ҳаяжон, ғурур ва ифтихор ҳисси жўш уради.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказида мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан ўтказилган тадбир ана шундай шукуҳли бўлди.

“Она-Ватан мадҳияси!” номли маърифий тадбирда сўзга чиққан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази директори Олимжон Худойназаров талаба-ёшларни байрам билан табриклаб, мадҳиямиз мазмун-моҳияти, ҳаётий қудрати ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Афзал Рафиқов Ватан ва ёшлар ҳақида монологи билан даврага ўзгача шукуҳ олиб кирди. 
Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари, “Қувноқлар ва зукколар” жамоасининг бадиийлаштирилган чиқишлари ҳам тадбирга ўзгача файз улашди.

Давлатимиз мадҳияси, герби, байроғи ва конституция саводхонлиги бўйича ўтказилган викторина ғолиблари тақдирланди. 

2 778
Нурияхоним Улуғбек қизи, ЎзА