Экспертлар таъбири билан айтганда, инвестиция иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч ҳисобланади.

Экспертлар таъбири билан айтганда, инвестиция иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч ҳисобланади. Шу боис мамлакатимизда инвесторларга қулай муҳит яратиш, ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳозирги пайтда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий сармоялар киритилиши туманлар истиқболи ва инвестиция жозибадорлигини оширишда муҳим омил саналади, – дейди Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов. – Бунинг натижасида иқтисодиёт ва унга турдош тармоқлар ривожи ҳам аста-секин ўзгариб, яхшиланиб боради. Жумладан, вилоятимизда ҳам жорий йил учун 56 та лойиҳа ҳисобига 309,2 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган.

Амалга оширилган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, кўрсаткичлар қониқарли эканлиги маълум бўлади. Хусусан, жорий йилнинг ярми учун белгиланган 103,5 миллион доллар миқдоридаги режа прогнози 181,2 фоизга бажарилди. Хусусан, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига 160 фоизни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг учинчи чорагида 171,9 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган. Умуман, вилоятда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар улушининг 44,6 фоизи – Хитой, 9 фоизи – Германия, 8,5 фоизи – Россия ва 6 фоизи – Англия, Эрон, Туркия давлатлари инвесторлари ҳиссасига тўғри келади. Вилоят ҳокимлигининг мазкур ишларни мувофиқлаштириши натижасида ҳозиргача хорижий инвестициялар иштирокидаги 36 та лойиҳа бўйича қурилиш-монтаж ишларини режага мувофиқ якунлашга эришилди.

Тошкент вилоятида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши натижасида амалга оширилаётган лойиҳалардан бири Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Евро Глобал Инвест” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ҳисобланади. Швейцария корхоналари инвестицияси ҳисобига амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 30,3 миллион еврога тенг. Бу ерда қурилиш соҳаси учун зарур бўлган йиғма темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

photo_2020-08-04_18-57-02.jpg

photo_2020-08-04_18-57-06.jpg

Йилига 1 миллион дона тайёр маҳсулотлар тайёрлаш қувватига эга мазкур корхона фойдаланишга топширилгач, 400 нафар янги иш ўрни яратилади. Ушбу йирик лойиҳа иш жараёни учун зарур бўлган барча замонавий технологиялар, асбоб-ускуналар хориждан олиб келинади. Ҳозирда объектда қурилиш ишлари тугалланиб, сўнгги монтаж юмушлари олиб борилмоқда.

Оҳангарон шаҳрининг саноат ҳудудида жойлашган “TIANRUN” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонани икки босқичдан иборат инвестиция лойиҳаси асосида бунёд этиш режалаштирилган. Бугунги кунда биринчи босқич фойдаланишга топширилган. Ҳозирча полимер қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми йилига 18,8 минг тоннани ташкил этади. Корхона тўлиқ ишга тушгач эса 171 та иш ўрни яратилди.

Шунингдек, корхона мутахассислари лойиҳанинг иккинчи босқичида кўзда тутилган автоклав газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш устида ҳам иш олиб бормоқда. Ҳозирда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур қўшма корхонага хитойлик инвесторлар томонидан 6 миллион долларлик асбоб-ускуналар олиб келиб, ўрнатилди.

Ушбу қўшма корхонада йилига 350 минг куб метр ҳажмдаги автоклав газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу йирик саноат корхонасида ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Шу боис, замонавий технологиялар асосида сифатли, пишиқ, пухта ва жаҳон андозаларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа тўла қувват билан ишга тушгач, унда 200 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда