Тошкент вилоятида татаристонлик ҳамкорлар билан инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Айдар Ахтареев бошчилигидаги дегегация билан учрашди.
Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Айдар Ахтареев бошчилигидаги дегегация билан учрашди.
Музокараларда томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги 2018-2019 йилларга мўлжалланган сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси муҳокама қилинди.
Қайд этиш керакки, 2018 йил 28 майда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Татаристон Республикаси Президенти Р.Миниханов ўртасида ҳамкорлик битими имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Тошкент вилояти ҳамда “Казанский Гипрониивиапром” АЖ ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган. Мазкур компания 2019 йилнинг январ ойида Нурафшон шаҳрида ўз филиалини рўйхатдан ўтказган. Бугунги кунда қадар “Қўшма инжиниринг компанияси”ни яратиш бўйича бир неча бор музокаралар олиб борилди.
Ҳамкорлик доирасида 2019 йилда Нурафшон шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ, “ХИМГРАД” технополис корхонасига “Индустриал парк” ташкил қилиш учун “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилган.
Учрашувда томонлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий ҳамда гуманитар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.