"Қибрай – Тошкент – Зангиота" йўналишидаги 58 километрлик магистрал сув қувурини тортиш ишлари бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу саъй-ҳаракатлар 2019 йил март ойида учта туманга сув етказиб беришга мўлжалланган “Қодирия” сув иншооти қурилиши билан бошланган эди. Айни дамда бу ерда қурилиш қизғин давом этмоқда.

Осиё тараққиёт банкининг лойиҳаси асосида қурилаётган ушбу иншоотнинг 1-босқич 2-лоти бўйича ҳам ўтган пайшанба куни иш бошланди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги масъуллари, халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари, Зангиота тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари ва маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

Вилоятда ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, йирик ҳажмдаги бунёдкорлик ишларини амалга ошириш орқали минглаб хонадонлар фаровонлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" магистрал сув қувурини қуриб битказишга бош буюртмачи “Тошсувтаъминот” МЧЖ ва бош пудратчи этиб Хитой давлатининг “Анхишвен конструкшн” компанияси бириктирилди.

– Шартнома бўйича бу қурилишни йигирма ойда якунлашимиз керак эди. Лекин ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб ишни ўн беш ойда тугатишни мўлжаллаяпмиз, – дейди “Анхишвен конструкшн” компанияси масъул раҳбари Шу Чен Ву. – Сув қувурларининг сифати, чидамлилиги ҳам белгиланган талаб бўйича синовдан ўтказилди. Одатда сув қувуридаги энг катта босим 6 атмосферада бўлади. Демак, қувурларимиз ишончимизни оқлайди.

Сўнгги йилларда сувдан оқилона фойдаланиш, унинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, сув истеъмолини ҳисобга олишнинг замонавий инновацион тизимларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, соҳага хусусий секторни жалб қилиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Тошкент вилоятида амалга оширилаётган мазкур саъй-ҳаракатлар аҳолини қийнаётган муаммоларни тизимли равишда бартараф этишга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти туманларида ичимлик суви таъминоти яхшиланади