Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Фуқаро Н.Б. “A” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.га Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида қурилиши лозим бўлган умумий қиймати 7,5 миллиард сўмлик мактаб биноси ва Олмалиқдаги 4,5 миллиард сўмлик капитал таъмирлаш ишларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бермоқчи бўлган.
У бунинг эвазига тадбиркордан 60 минг АҚШ доллари талаб қилган. Олдиндан 4 минг долларни олган вақтида эса ашёвий далил билан ушланган.
Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фош этилди.
Андижонда эса ер олиб бериш эвазига 20 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган шахс ушланган.
Департамент ва ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.Р.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳридаги “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 0,04 га бўш турган ер майдонини унинг номига турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 20 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.