Тошкент шаҳар ИИББ қонун доирасида ҳаракат қилишни сўрайди
Яқинда енгил автомобиллар нархини ошириш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақидаги хабар эълон қилингач, интернет тармоғида норозилик билдириш учун тўпланишга чақириқлар тарқамоқда.

Шу сабаб ИИББ ҳамюртлардан иғвогарлик чақириқлардан таъсирланмасликни ва фақатгина қонун доирасида ҳаракат қилишни сўрайди.
– Унутманг, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201 моддасига кўра, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан (14 316 600 сўм) саксон бараваригача (19 088 800 сўм) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади, – дейди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ўз телеграм каналида.
Шунингдек, ҳозирги вақтда мазкур чақириқларни тарқатаётган шахснинг қидируви олиб борилмоқда.