Туманда қарийб 1 минг 300 гектар аҳоли томорқасида эртаки, 1 минг 200 гектарга яқинида эса ўртаки экинлар парваришланмоқда.

Тошкент вилояти Пискент туманида 17 мингдан ортиқ хонадон бўлиб, аҳоли қарийб 3 минг гектар томорқа ер майдонининг ҳар қаричидан самарали фойдаланади.

Президентимиз раислигида жорий йил 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиб, томорқалардан 2-3 мартагача ҳосил олиш зарурлиги алоҳида таъкидланган эди.

Бу борада томорқага экин экиш ишларини тўғри ташкиллаштириш, харидоргир ва бозорбоп экинлар экилишини ташкил этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилиб, хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган ва ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 та хонадонда 1-1,5 сотихли ихчам иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилган эди.

Пискент туманида мазкур видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, омилкор деҳқонларнинг ердан самарали фойдаланиш тажрибаси оммалаштириш, аҳоли, айниқса кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томорқасини шудгорлаш, уруғ ва кўчат экилишига ёрдам кўрсатиш, маҳаллаларда уруғ ва кўчатларнинг кўчма савдосини ташкил этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

photo_2020-04-22_11-25-58.jpg

Албатта, кўрилаётган бу каби чора-тадбирлар аҳоли, айниқса кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган юртдошларимизга карантин билан боғлиқ мураккаб шароитда ҳам ердан самарали фойдаланиш, томорқасидан қўшимча даромад олишга замин яратаётир. Ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш борасидаги ушбу саъй-ҳаракатлар оилавий бюджетга қўшимча даромад келтириши билан бир қаторда, бозоhларимиз тўкинлиги, нарх-наво барқарорлиги, шунингдек, экспорт ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилиши шубҳасиз.

Эътиборли жиҳати, туманда шахсий томорқасидан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган, ўз тажрибасини маҳалладошларига ўргатиб, томорқачилик ривожига ҳисса қўшаётган миришкорлар кўпчиликни ташкил этади.

Масалан, Бирлик маҳалласидаги 850 дан ортиқ хонадон эгаларининг аксарияти томорқасидан унумли фойдаланиб келишади. Маҳалланинг Навбаҳор кўчаси 38-уйда яшовчи Фазлиддин Аҳроров деҳқончиликнинг кўзини биладиганлардан. У тижорат банкларидан 25 миллион сўм кредит олиб, томорқасига 14 сотих майдонга иссиқхона қурган эди. Декабрь ойида экилган булғор қалампири кўчатлари 65 кунда ҳосилга кирди. Ф.Аҳроровнинг айтишича, айни вақтда шиғил ҳосилга кирган булғор қалампири бозорда харидоргир. Ҳар уч кунда 3 миллион сўмлик маҳсулот сотилмоқда. Фазлиддин аканинг 5,5 гектарлик деҳқон хўжалиги ҳам бўлиб, у ерда сабзавотчилик билан шуғулланади. Бу йил 2 гектарида картошка, қолганида помидор, бодринг ва бошқа бозорбоп маҳсулотлар етиштирмоқда.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Анвар Обидов олий тоифали врач бўлишига қарамай, ишдан бўш вақтида томорқасида деҳқончилик билан шуғулланади.

– Отам физика фани ўқитувчи бўлган, – дейди А.Обидов. – Лекин мен ўқитувчиман, деҳқончилик қилмайман, деб ўтирмаган. Ҳовлимизда мевали дарахтларнинг ҳар туридан, гулларнинг энг чиройлилари экиларди. Бозордан сотиб олиш мумкин бўлган ҳамма нарса ўзимизда етиштириларди. Ҳатто асалари ҳам боқардик. Меҳнаткаш бўлган ва бизни ҳам шундай тарбиялаган.

Анвар аканинг томорқасида карам етилган. 8 сотихли иссиқхонада эса булғор қалампири, помидор, гулкарам баравж ўсмоқда. Шифокор аканинг айтишича, бу йил томорқасидан 50 миллион сўм даромад олишни режалаштирмоқда.

Маҳаллада шунингдек, Йигитали Содиқов, Феруза Маҳкамова каби томорқасининг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, юқори ҳосил ва шунга яраша даромад олаётган, шу орқали орзу-ҳаваслари ушалаётган миришкорлар шу қадар кўпки, уларни номма-ном санаб, адоғига етиш мушкул.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқа – ризқу рўзимиз, мўмайгина даромад манбаи