Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Янгилик» МФЙда яшовчи Зиёвуддин Давлетов уйи дарвозасига «Обод хонадон» деган ёзув илинган.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Янгилик» МФЙда яшовчи Зиёвуддин Давлетов уйи дарвозасига «Обод хонадон» деган ёзув илинган. Бу эътирофни ўқиган кўпчилик ҳавас қилади. Обод хонадоннинг меҳнаткаш аъзоларидан ибрат олиб, баракали, файзли иш бошлаганлар ҳам кўп.

Зиёвуддин аканинг ҳовлисига кирсангиз, райҳону гуллар, мева-сабзавотлар ифоридан димоғингиз чоғ бўлади. Тажрибали деҳқон бу йил 9 сотих томорқасига тўрт марта экин экиб, мўмай даромад топмоқда.

– Эрта баҳорда бозорга қулупнай олиб чиқдик, – дейди Зиёвуддин ака. – Қулупнайдан бўшаган ерда сабзи ва жўхори етиштирдик, ҳозир картошка, бодринг экканмиз. Кечки қулупнай ҳам экиб қўйдик. Насиб қилса кузгача ҳосил етиштирамиз. Маҳалламизда биз каби томорқадан яхши фойда олаётган оилалар кўп. 

Президентимизнинг аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир яқинда чиққан қарори биз каби оилалар учун янги имкониятлар эшигини очади. Қарорда аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит ажратиш белгиланди. Биз шу имкониятдан фойдаланмоқчимиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТОМОРҚА: Экин эккан текин ер