Худди шу каби тақдимнома асосида 2020 йилнинг 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан Томди туман Ички ишлар гуруҳининг 3 та тақдимномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.

Юртимизда карантин сабабли судларда аксарият жиноят ишларини кўриш тўхтатилган бўлишига қарамасдан маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73,74-моддалари талаблари асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш юзасидан жазони ижро этиш муассасалари ва Ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилмоқда.

2020 йил 17 апрель куни жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан 36-сон Манзил колониясининг 1 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва 8 нафар маҳкумни жазосини енгилроғи билан алмаштириш юзасидан киритилган тақдимномалар қаноатлантирилди ва маҳкумлар ўз оиласи бағрига қайтди.

Жумладан маҳкум Жумеков Башим 2019 йил 27 июль куни эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, 2 йил муддатга ойлик иш ҳаққининг 15%ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан яъни автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Маҳкум жазони ўташга виждонан ҳалол муносабатда бўлиб, жазони ўташ даврида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлиги ва ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони муддатининг 1/3 қисмидан кўпроғини ўтаганлигини инобатга олиб суд маҳкумни асосий ва қўшимча жазоларининг қолган муддатидан шартли равишда озод қилди.

Д.Эргашева , Жиноят ишлари бўйича
Томди туман судининг раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томдида маҳкумлар муддатидан аввал жазодан озод қилинди