ЎзА Ўзбек

21.05.2020 Чоп этиш версияси

Ташрифдан ташрифгача Андижонда қандай ишлар амалга оширилди...

Ташрифдан ташрифгача Андижонда қандай ишлар амалга оширилди...
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 16-17 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишиб, вилоятда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўламини кенгайтириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

photo_2020-05-21_08-31-56.jpg

Ўтган вақт мобайнида мазкур топшириқлар ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди. Вилоятда ўтган йилда жами 32,9 триллион сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 106,5 фоизни ташкил этди. Жумладан, белгиланган истиқболли режалар саноатда 114,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,4 фоизга, қурилиш ишлари 107,1 фоизга, чакана савдо айланмаси 106,5 фоизга, хизматлар 110,7 фоизга бажарилди.

photo_2020-05-21_08-28-27.jpg

Ўтган йили вилоятда 6 минг 680 та хусусий ва кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, улар сони 36 минг 250 тага етди. Кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши янада ортди. 

Вилоятда ўтган йили 3,2 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 611 та лойиҳа амалга оширилди. Ана шу лойиҳалар доирасида ишга туширилган корхоналарда 16 минг 897 та янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, 132 та ҳудудий лойиҳалар доирасида 293,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилишига эришилди. 

photo_2020-05-21_08-28-33.jpg

Вилоятда 191,1 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилган бўлса, 14 та корхонада амалга оширилган 34 та лойиҳа доирасида 32,5 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 

“Андижон-Фарм” эркин иқтисодий зонасидаги 52,7 гектар ер майдонига 2020-2022 йилларда умумий қиймати 91,8 миллион АҚШ доллари бўлган 9 та лойиҳа жойлаштирилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 1-чорагида "Malika Laboratories" масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 2,5 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа амалга оширилди. Натижада 5 миллион қадоқда дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Кичик саноат зоналарида умумий қиймати 306,4 миллиард сўм бўлган 122 та лойиҳа ишга туширилди.

Ўтган йили вилоятда жами 2 минг 822 та хонадонли арзон ва тижорат уйлар қуриб фойдаланишга топширилди. Жумладан, қишлоқ массивларида 1 минг 610 та, Андижон шаҳрида 664 та хонадонли 14 та кўп қаватли уйлар барпо этилди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 48 та маҳаллада 447,4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

photo_2020-05-21_08-31-47.jpg

Айни пайтга қадар вилоятда 10 та пахта-тўқимачилик корхоналари, 19 та мева-сабзавотчилик кластери, чорвачиликнинг турли тармоқлари бўйича 8 та кластер корхоналар ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда. 

2019-2020 йил ўқув йилида вилоятимизда 8 та янги мактаблар қурилиб фойдаланишга топширилди, касб-ҳунар коллежлари бинолари негизида 16 та янги мактаб, шунингдек, 8 та нодавлат мактаб ташкил этилди. 

Вилоятда 541 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 646 тага етди. Натижада мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг таълимга қамрови 34,1 фоиздан 52,1 фоизга ўсди.

Ўтган йили вилоятда 9 та туристик йўналиш бўйича сайёҳлик хизмати йўлга қўйилди, шунингдек, 16 та меҳмон-уй ташкил этилди. Айни кунда вилоятда турист ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун 16 та замонавий меҳмонхона, 32 та туроператор фаолият кўрсатмоқда. Хонобод шаҳрини туризм маказига айлантириш бўйича 3 минг нафар сайёҳга мўлжалланган 1000 та дам олиш уйи барпо этилди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган йили 33 минг 832 та иш ўринлари яратилиб, дастур ижроси 104,7 фоизга бажарилган. 

Жорий йилда 43 минг 221 нафар уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 18 минг 958 нафар ишсиз ёшлар доимий иш билан таъминланди. Ёшлар учун 91 та массивдаги боғ қатор ораларидан, адир ҳудудларидан жами 658,5 гектар ер майдони ажратиб берилди. Натижада 4 минг 877 нафар ёш деҳқончилик билан шуғулланиш, даромад топиш имконига эга бўлди.

Вилоятда оғир ижтимоий шароитда яшаётган ва ногиронлиги бўлган 497 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланди. Чекка маҳаллаларда 336 та катта ва кичик ишлаб чиқариш цехлари ташкил этилди. Профилактика ҳисобида турувчи 762 та оиладаги нотинчликка барҳам берилди, оила-турмуш доирасидаги ҳамда хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин 530 та жиноятчиликнинг олди олинди, ажрим ёқасига келиб қолган 3 минг 782 та оила яраштирилди. Натижада, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар 22,2 фоизга, оилавий ажримлар 12,1 фоизга камайди. 



3 377
Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА