Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалида 2019-2020 ўқув йилида кончилик иши ва кимёвий технология таълим йўналиши бўйича жами 54 нафар талаба ўқишга қабул қилинди.

Филиалда 17 нафар профессор-ўқитувчи ўриндошлик асосида фаолият юритмоқда. Бу эса ўқув юртида илмий салоҳиятнинг 47 фоизини ташкил этади. 2019-2020 ўқув йили бошидан 7 та олий таълим ва 1 та илмий-тадқиқот муассасаси, 3 та ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, шу жумладан 3 та халқаро шартнома имзоланди.

Ахборот-ресурс марказига 380 дона ўқув ва бадиий адабиётлар Навоий давлат кончилик институтидан олиб келинди, етишмайдиган адабиётларнинг электрон нусхалари яратилди. Интернет тармоғида филиалнинг http://www.ndkinf.uz сайти яратилган.

photo_2020-06-18_10-48-59.jpg

Моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича филиал бўлимлари, ўқув аудиториялари, компьютер синфлари ва сервер хоналарини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ички компьютер тармоғини такомиллаштириш мақсадида ҳам бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

– Янги ўқув йилидан билим юртимизнинг тўлақонли фаолият юритиши учун алоҳида бино ва иншоотлар, хусусан, ўқув аудиторияси ва лабораториялар, спорт зали, талабалар турар-жойи, шунингдек, ер майдонлари билан таъминлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган, – дейди филиал директори Фазлидин Худойбердиев. – Мавжуд кимёвий технология ва кончилик иши таълим йўналишига қўшимча янги машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналишларига жами 160 нафарга яқин талаба қабул қилинади.

Филиалда ўқитиш рақамли технологиялар, шу жумладан, https://dist.edu.uz/navdkinf/ moodle электрон платформаси, онлайн, вебинар технологияларни жорий этиш, замонавий ўқув адабиётлари ва кўргазма қуроллари билан таъминлаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш орасидаги интеграцияни янада такомиллаштириш назарда тутилмоқда. Шунинг билан бирга илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, давлат илмий-техника дастури доирасида бажарилиши мўлжалланган илмий тадқиқотлар, инновацияларни жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ва инвестициялар жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва ундан мақсадли фойдаланиш белгиланган. Бундан ташқари, сиртқи қабул ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига маълумотлар бериш, хорижий талабаларни жалб этиш кўламини ошириш долзарб вазифаларимиздан ҳисобланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар сафи янада кенгаяди