Талабалар қасамёд қабул қилди
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич талабалари Aбу Aли ибн Сино ҳайкали пойида қасамёд қабул қилди.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 1-босқич талабалари Aбу Aли ибн Сино ҳайкали пойида қасамёд қабул қилди.
Бўлажак шифокорлар касбига садоқатли бўлиш, ҳар қандай шароитда тиббий ёрдам кўрсатишга, ўз манфаатига берилмаслик учун бор куч ва ғайратини сарфлашга, ҳалол бўлишга қасамёд қилди. Абу Али ибн Сино ёдгорлик пойига гуллар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
Ёшлар фикрлар ва ишлар поклиги, юксак ишонч ва ажралмас нажот рамзи сифатида оқ халат кийишнинг рамзий маросимини ўтказишди.
Таъкидлаш жоизки, бу йил Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистон олий ўқув юртлари миллий рейтингида ўтган йилга нисбатан 4 поғонага кўтарилиб, 12-ўринни эгаллади.
Тадбирда Бухоро давлат тиббиёт институти ректори вазифасини бажарувчи Шуҳрат Тешаев иштирок этди.