Шу кунларда оби-тобига келган экин майдонларида чигит экиш уюшқоқлик билан олиб борилаётир.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов қишлоқ хўжалиги фахрийлари, соҳанинг тажрибали мутахассислари, илғор фермер, деҳқон ва пахта-тўқимачилик кластерлари вакилларидан иборат маслаҳат кенгаши аъзолари билан учрашди.

Жорий йил воҳада 7 та пахта-тўқимачилик кластери, 2 минг 170 фермер хўжалиги 74 минг 78 гектар майдонда “Бухоро-102”, “Султон”, “Бешқаҳрамон”, “Наманган-77”, “Порлоқ” навли ўрта толали ҳамда “Сурхон-14”, “Сурхон-16”, “Сурхон-103”, “СТ-1651” навли ингичка толали ғўза ниҳолларини параришлаб, 243 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олишни мўлжалламоқда. Шу кунларда оби-тобига келган экин майдонларида чигит экиш уюшқоқлик билан олиб борилаётир.

photo_2020-03-24_20-51-32.jpg

Учрашувда вилоятда бошланган чигит экиш мавсумини 1 апрелга қадар қисқа муддатда уюшқоқлик билан якунлаш, тайёрланган майдонларда чигит экиш агротехник тадбирларини тўғри амалга ошириш, уни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш, ғўза парвариши ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ маслаҳат ва мулоҳазалар тингланиб, ўзаро фикр алмашилди.Таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тўра Боболов маслаҳат кенгаши аъзолари фикрини тинглади