Сурхондарёда 5 раҳбар ишдан олинди, 6 раҳбарга интизомий чора кўрилди
Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қайтарилишига эришилди.
Кейинги йилларда Сурхондарё вилояти бўйича охирги 20-25 йил мобайнида ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олинган қарийб 5500 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари қайтарилишига эришилди. Шу жумладан, уй-жой қуриш ва турли мақсадларда эгаллаб олинган 324 гектар экин ерларининг 132 гектари қайтарилди.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳолати “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси ҳамда вилоятдаги ер тузиш ва кадастр корхоналари раҳбар ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.
Бунда Сариосиё, Қумқўрғон, Шеробод туман ер тузиш бўлимлари ва кадастр корхоналари жиддий танқид остига олинди.
Йиғилиш натижаларига кўра 5 раҳбар ишдан олинди, 6 раҳбарга нисбатан интизомий чора кўрилди.
Кадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошлаб юборилганидан хабарингиз бор. Бунгача Қашқадарё, Фарғона, Андижон ва бошқа вилоятларда ўз ишига совуққонлик билан ёндашган ходимлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.