Бу каби саволлар кишилик жамиятининг барча даврларида жамоатчилик эътиборида бўлиб келган.

Судьяларнинг вазифаси, жамиятда адолатни қарор топтиришдаги ўрни қандай? Инсон судья бўлиб ишлаши учун қандай талабларга жавоб бериши лозим?

Чунки судьянинг дунёқараши ва билим даражаси – жамият тинчлиги ва осойишталигига бевосита таъсир этувчи, қонун устуворлиги, адолатнинг таъминланишида ўта муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун хам судьялик ўта улкан масъулият деганидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимизда фаолият юритаётган барча судьялар билан тарихий учрашувида «Судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик устувор бўлиши шарт», деган талабни қўйгани бежиз эмас.

Дарҳақиқат, судьянинг биргина қонунларни мукаммал билишининг ўзи етарли эмас. Гaп судьянинг ўз ички туйғуси, маънавий дунёқарашидан келиб чиқиб, мавжуд қонунларни амалда қандай қўллашига ҳам боғлиқдир.

Жумладан, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари ҳам ўзларининг «Маҳбуб ул-қулуб» асарида қозилар (судьялар) тўғрисидаги масалага батафсил тўхталган: “Қози мусулмонлик биносининг таянчидир ва мусулмонларнинг яхши ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир. Қозининг кўнгли дин илми билан тўла, дунёвий билимлардан хотири хабардор бўлиши керак. Замирида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан ҳоли бўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим. Унинг билимдонлигидан ва қалби поклигидан кишилар кўнглида унга ҳурмат ва шукуҳ; ишга диққат-эътибор ва фаросат билан муносабатда бўлишидан бедиёнат-виждонсизларнинг юрагида ғам-андуҳ; кўнгли ҳақ каломлари билан кучли; ҳукмлари ҳадисларга асосланган. У шаръий ҳийлаларни ўз кўнглига, ҳуқуқшуносларнинг шубҳали алдовларини эса замирига йўлатмаслиги керак; порахўр муфтилар унинг қошида тубан ва хор; ҳийлагар вакиллар унинг қаршисида айбдор бўлмоғи зарур...

Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахиp, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.

Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан, дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир".

Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида ҳам «Суднинг остонасидан қадам қўйган халқимиз давлатга дўст бўлиб чиқиши керак. Қабул қилинган суд қарорининг адолатли эканига ишониши керак. Адолат бўлмаган жойда унинг ўрнини жаҳолат эгаллайди,» деб таъкидлади.

Ҳақиқатдан ҳам судьянинг иш бўйича қабул қиладиган қарори одамлар, инсон тақдири билан боғлиқ. Тўғри ва адолат нуқтаи назаридан қабул қилинган қарор жамият тинчлиги, осойишталигини таъминлашга хизмат қилса, аксинча адолатдан зарра чекинган ҳолда қабул қилинган қарор нафақат иши судда кўрилган тарафлар тақдирига, балки бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатади. Одамларнинг судга ва алалоқибат мавжуд тузумга нисбатан ишончсизлиги ва норозилигини келтириб чиқариши ҳеч кимга сир эмас.

Муҳтарам Юртбошимиз 2020 йил 30 июндаги учрашувда ҳам «Судьянинг асосий вазифаси ва бурчи – оқни оққа, қорани қорага ажратиш, адолатни ҳимоя қилишдан иборат. Судья қонунга, ўз касбига хиёнат қилса, одамлар додини кимга айтади? Адолат излаб қаерга боради?», деган саволни жиддий ва қатъий қилиб қўйди.

Оқни оққа, қорани қорага ажратиш, адолатни қарор топтириш ваколати судьяларга берилган бўлиб, бу ўта мураккаб, билим, тажриба ҳамда катта масъулият талаб этадиган касбдир.

Бинобарин, судья ҳам одам, фақат бошқалардан фарқли жиҳати олган билимини ва бор салоҳиятини қонунлар асосида иш кўришга сафарбар қила билиши ва унга одамлар тақдирини ҳал қилишдек ўта масъулиятли ваколат берилганидадир. Ҳар қандай судьялик вазифасига тайинланган шахс берилган ваколат масъулиятини тўла англамоғи, унинг ҳар бир ҳаракати беғараз, қарори қонунга асосланган ва адолатли бўлиши шарт.

Устоз У.Мингбоев қайд этганидек, «Судьялик касб, лавозимгина бўлиб қолмай, аввало, инсонийлик» эканлигини, «Судьялик – қонун ва адолатни қарор топтириш ваколати» эканлигини судьялар қалбан ҳис этишлари лозим.

Бу - судья одил судловни амалга оширишда, қонунларни инсон манфаати юзасидан талқин этиши, яъни судья қабул қиладиган қарорлар, энг аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши лозимлигини билдиради.

Судьянинг фаолияти инсон тақдири билан боғлиқ экан, судья «ишни бугун бўлмаса эртага кўрарман, мен хато қилсам, юқори босқич суди камчилигимни тузатар, ишим кўп, хатоликларга сабаб бор, баҳоли қудрат вазифамни бажаряпманку», - деб фикр юритишга ҳаққи йўқ. Бу ўта масъулиятсизликдан, бошқалар тақдирига лоқайдлик ва бефарқликдан далолат беради.

Судья ўзи кўрадиган ишга жиддий ёндашиши, ишни ҳар томонлама холис ўрганиши ва мушоҳада этиши, керак бўлса, ўзини ўша судланувчи, ўша жабрланувчи ўрнига бот-бот қўйиб кўриши керак. Шундагина йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик ва адолатсизликларнинг олди олинади.

Шунингдек, судья ўз билимини, соғлом фикр ва ақлий салоҳиятини тинимсиз ошириб бориши, ўз устида мунтазам ўқиб-изланиши, қонунларни мукаммал билиш билан бир вақтда уни тўғри қўллай билиш бўйича лозим даражадаги кўникма – тажрибага ҳам эга бўлиши талаб этилади.

Бундан ташқари, судьянинг ўзига юкланган вазифани, яъни одил судловни оғишмай амалга ошириши унинг маънавий дунёқарашига ҳам боғлиқ. Шунга кўра судья, ўз маънавиятини бойитиши, яъни руҳан покланиши, қалбан улғайиши ҳамда виждони ва иродасини тоблаши, иймон-эътиқодини бутлаши, бир сўз билан айтганда, комилликка эришиш борасида ўз устида доимий ишлаши лозим.

Шунда, фикримизча, умрнинг, эгаллаб турган амалининг ўткинчилигини унутмаган ҳолда ҳисоб бериб боришни кундалик аъмолига, тамойилига айлантириши зарур.

Бобокалонимиз Абдурауф Фитрат қайд этганидек, “Одамнинг камоли фақат соғлиқ ва кучдан иборат бўлмай, балки жисмонан, ақлан ва ахлоқан юксалишдан иборат".

Ақлан ва ахлоқан юксалишда эса буюк алломалар Навоий, Яссавий, Аттор, Румий, Ат-Термизий, Нақшбанд, Ҳамадоний, Ғиждувоний, ал-Мотирудий кабиларнинг ҳаёт йўли — ижоди орқали маънавий дунёқараши билан танишиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу, шубҳасиз, судьянинг маънавий юксалишида жуда катта ва муҳим омил бўлади.

Судья одил судловни амалга оширишда, ҳар бир ишни адолатли ҳал этишда ўзини вояга етказган халқи олдидаги шахсан жавобгарлиги ва масъуллигини доимо ёдда тутиши шарт.

Жамиятимизда адолат қарор топиши кўп жиҳатдан судьяларнинг маънавияти ва масъуллигига боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда профессионал судьялар корпусини шакллантириш мақсадида, айни пайтда Судьялар Олий кенгаши томонидан «Судья маънавияти, одоби ва масъуллиги» номли қўлланма тайёрланиши устида иш бошланганлигини маълум қилмоқчимиз.

Қўлланманинг биринчи боби судья маънавиятига бағишланиб, унда судьялик фаолиятига боғлиқ, уларнинг маънавиятини шакллантиришга хизмат қилиши мумкин бўлган аждодлар мероси, масал, нақл ва ривоятлар; иккинчи бобида эса, судьянинг одоби-ахлоқи ва ваколатини амалга оширишдаги масъулияти билан боғлиқ масалалар ёритилиши назарда тутилмоқда.

Бу борада жамоатчилик вакиллари – олиму-адиблар, диний уламолар, суд фахрийлари ҳамда судьялар ўз таклиф ва тавсияларини, шунингдек, мавзуга доир мақолаларини Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги ишчи гуруҳга юборишлари мумкин. Ҳар бир таклиф, тавсия ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилади ҳамда мақолалар қўлланмага муаллиф номидан киритилиши масаласи кўриб чиқилади.

Х.Ёдгоров,
Судьялар Олий кенгаши раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялик улкан масъулият демакдир