Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил бошидаги мурожаатномасида суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши кераклигига алоҳида урғу берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда судьялар қонунларнинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу фикрлар замирида суд тизимини чинакамига мустақил кўриш, судьяларнинг дахлсизлигини тўлиқ таъминлаш мақсади мужассам. Буни амалда таъминлаш учун ўтган давр мобайнида муҳим қадамлар қўйилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони шулардан биридир.

Эътироф этиш керакки, одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси сезиларли даражада яхшиланди. Хусусан, ноҳақ айбланган минглаб кишилар оқланди. Адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган кўплаб ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди. Инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузаётган ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

Бунда суд тизимидаги ўзгаришлар ҳам муҳим ўрин тутди. Жумладан, ягона суд амалиёти шакллантирилиб, судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ошкора ва муқобил танлов тизими яратилди. Судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди.

Юқоридаги номи қайд этилган фармоннинг Судьялар олий кенгаши билан бевосита алоқадор жиҳатларига тўхталиб ўтсак. Олий суд томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб тизимда ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун ишлаб чиқилди.

Фармонга кўра, жорий этиладиган судлар янги тузилмасида вилоят судларида битта раис ва унинг жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича қатъий ихтисослашган ўринбосари бўлади. Бу судларнинг бошқарув тизимини такомиллаштиради, натижада фуқароларнинг муаммоси шу вилоятнинг ўзида ҳал бўлади.

Суд тизимидаги бу ўзгаришлар фуқароларнинг судга мурожаат қилишдаги айрим тўсиқларни бартараф этади. Чунки ҳар бир вилоятда жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судларнинг алоҳида-алоҳида фаолият юритиши, бир-биридан мустақил иш кўриши фуқаролар ва тадбиркорларнинг у суддан бу судга қатнаб сарсон бўлишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, алоҳида судлар мавжудлиги ягона суд амалиётини шакллантиришда ҳам муаммо туғдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқи жорий этилади. Бу малака ҳайъатлари фаолияти қонунийлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Судьялар олий кенгаши Олий суди билан биргаликда 2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Қонунда судларнинг тузилиши, туман (шаҳар), туманлараро, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг, Раёсатининг, Пленумининг ваколатлари доираси аниқ кўрсатилади.

Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларга нисбатан қўйиладиган талаблар; судьялар, суд раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби; судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш назарда тутилади.

Судьяларга нисбатан интизомий иш фақат судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан қўзғатилишини назарда тутган ҳолда, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги, интизомий ишни қўзғатиш ва кўриб чиқиш тартиби; судьялар ваколатларини тўхтатиб туриш, шунингдек, тугатиш асослари ва тартиби; судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари ўрин олади.

Айни пайтда мутахассисларимиз қонун лойиҳаси устида изчил иш олиб бормоқда.

Қайд этилган меъёрларнинг қонунан мустаҳкамланиши ва келгусида амалиётга татбиқ этилиши том маънодаги мустақил суд тизими шаклланиши ва унда муносиб кадрлар фаолият юритишига кенг йўл очади. Бу эса суд ислоҳотларидан кўзланган асосий мақсад – адолат барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Санжар Дусманов,
Нодир Ражабов,
Судьялар олий кенгаши аъзолари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши керак