Бугунги кунга қадар, давлатимиз томонидан судларнинг мустақиллиги ва судлар фаолиятини таъминлашга қаратилган жами 350 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги сўзлаган нутқида, мамлакатимизда олиб борилаётган демократик-ҳуқуқий ислоҳотлар қаторида судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ва одил судловга эришиш даражасини оширишни таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шулар жумласидан.

Хусусан, “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича келгуси йилдан бошлаб прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш ва судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш каби тартибларни жорий этиш белгиланди.

Фармонга кўра суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш белгиланди.

Фармон билан келгуси йилдан бошлқаб жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичи киритилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига кўра, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга ва одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига оғишмай амал қилинишини таъминлаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Бундан ташқари, одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди. Хусусан, жорий давр ҳолатига ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, судлар ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ва одил судловга эришиш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Д.БАЗАРОВА,
Тошкент давлат юридик университети
Жиноят-процессуaл ҳуқуқи кaфедрaси мудири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларнинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган 350 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган