Олий суд шу хусусида судьяларга тушунтириш берди.

Суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқи амалга оширилиши адолатли суд қарорлари қабул қилинишида муҳим ўрин тутади.

Қолаверса, бу судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Шуни инобатга олиб, Олий суд пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

– “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига асосланиб тайёрланган ҳужжатда шу йўналишда зарур тушунтиришлар берилди, – дейди Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов. – Суд муҳокамаси ошкоралигини таъминланиши қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Судлар фаолиятига доир ахборотни олиш ҳуқуқини фуқароларнинг тили, жинсий, ирқий, миллий мансублиги, диний, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб чеклашга йўл қўйилмайди.

Бу жараёнда судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга олиб келмаслиги лозим. Чунки Конституциянинг 112-моддасига кўра, судьялар мустақилдирлар ва фақат қонунга бўйсунади.

Қарорнинг журналистлар судда иштирок этишига оид энг муҳим жиҳатларига тўхталсак. Жумладан, суд муҳокамаси ошкоралиги процесс иштирокчиси бўлмаган шахсларга, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларига суд мажлисида қатнашиш имконияти берилиши билан таъминланади.

Очиқ суд мажлисларини процесс иштирокчиси бўлмаган шахслар қатнашишини истисно этадиган биноларда ўтказишга йўл қўйилмайди.

Очиқ суд мажлисида процесс иштирокчиси бўлмаган вояга етмаганлар ҳозир бўлишига фақат тегишли процессуал қонун талабини инобатга олган ҳолда йўл қўйилади.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида иш бўйича маълумотлар олиш мақсадида қатнашиши маълумот олишнинг қонуний йўли эканлигини инобатга олиб, уларнинг қонунда назарда тутилмаган асосларга кўра, суд мажлиси залига киришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди.

Иш муҳокамаси тўлиқ ёки қисман ёпиқ суд мажлисида ўтказилишига фақат қонунда назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади

Шуни унутмаслик керакки, шахснинг шахсий ҳаёти дахлсизлигига бўлган ҳуқуқини таъминлаш учун иш муҳокамаси ёпиқ суд мажлисида ўтказилиши мумкин. Бу масалани ҳал этишда судлар бундай маълумотлар хусусияти ва мазмунини, шунингдек, улар ошкор қилиниши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларни эътиборга олишлари лозим.

Очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишнинг ўзига хос тартиби бор.

Бунда қуйидаги тартибда йўл қўйилади: фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан; жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан.

Очиқ суд мажлисида аудиоёзувни амалга ошириш эса фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан; жиноят иши ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан амалга оширилади.

Суд мажлиси залида ҳозир бўлганлар ҳар қандай иш бўйича эркин тарзда ёзма қайдлар қилиши, стенограмма юритиши, иқтисодий иш ёки маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан иш кўрилаётганда эса, шунингдек, аудиоёзув олиб боришлари мумкин.

Процесс иштирокчилари илтимосномаларини, оммавий ахборот воситалари вакиллари мурожаатларини қаноатлантириш ёки рад этиш ҳақида суд жойида ажрим чиқаради ва суд мажлиси баённомасига киритади.

Суд оммавий ахборот воситалари вакилларини тарқатилаётган ахборотнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги, холислиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантиради ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида ёзиб қўйилади.

Суд мажлиси боришини қонунда йўл қўйилган кўринишда қайд этишни амалга ошираётган шахслар ҳаракати суд мажлиси тартибига халақит бермаслиги лозим.

Суд мажлисида иштирок этаётган ва унинг боришини қайд этиш ҳуқуқидан фойдаланаётган шахслар томонидан бу ҳуқуқнинг суиистеъмол қилиниши суд мажлиси тартибини бузиш ҳисобланади. Бундай ҳолда суд айбдор шахсларга нисбатан процессуал қонунда назарда тутилган таъсир чораларини қўллашга ҳақли.

Суд процесси иштирокчиси бўлмаган шахслар, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари вакилларининг очиқ суд мажлисида қатнашишини чекловчи ёки уларга монелик қилувчи шароит яратилиши ман этилади. Бундай ҳолат процессуал қонун бузилиши деб ҳисобланади ва қонунда белгиланган жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади.

Судлар фаолиятига доир маълумот фойдаланувчиларга уларнинг сўровига асосан, яъни оғзаки ёки ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ҳужжат кўринишидаги мурожаатига асосан тақдим этилиши мумкин.

Умумжаҳон ахборот Интернет тармоғи орқали судга келиб тушган сўровга, яъни электрон ҳужжат тарзидаги сўровга ёзма сўровларни расмийлаштиришга нисбатан қўйиладиган талаблар қўлланилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қарор оммавий ахборот воситалари ходимларининг суд жараёнда иштирок этишлари билан боғлиқ жараёнга аниқлик киритиш, ушбу соҳада юзага келаётган айрим муаммолар бартараф этилишига замин яратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда ошкоралик қандай таъминланиши керак?