Термизда "Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" мавзуига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти, халқимиз фаровонлигини таьминлашдаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда таькидланганидек, сўнгги уч йилда мамлакатимиз солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар соҳада туб ўзгариш ва янгиланишларни юзага келтириб, солиқ органини инсофли солиқ тўловчининг энг ишончли, яқин ҳамкорига айлантирди. Шунга мувофиқ янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан янги йилдан бошлаб яна бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Жумладан, солиқлар ва йиғимларнинг сони ҳамда турлари, алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилиб, шу пайтгача амалда бўлган 13 та солиқ туридан 9 таси қолдирилди. Бир миллиард сўмгача оборотга эга катта бўлмаган корхоналар учун айланмадан солиқ тўлаш режими сақлаб қолинди.

2.jpg

Солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш юзасидан ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилгани, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилиб, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилаётгани ҳам муҳим янгилик бўлди.

– Шу пайтгача амалда бўлган Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига зарар етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш баробарида кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради, – деди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов. – Ҳозиргача бир корхонанинг солиқ қарзини ундириш учун унга қарздор бошқа бир ҳудудда рўйхатдан ўтган солиқ тўловчи ҳисобидан маблағ ундирилиб келинган эди. Бундай ҳолатлар солиқ тўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлгани сир эмас. Энди бу тартибга ҳам чек қўйилди. Биргина, ўтган йили вилоят бўйича 4 минг 900 қарздорнинг дебиторлари ҳисобидан 43 миллиард сўм маблағлар ундирилгани бунга мисолдир. Солиқ қарзининг учинчи шахс ҳисобидан ундиришга барҳам берилгани уларнинг ўз маблағларини мустақил тасарруф этиш имконини яратди.

Тадбирда солиқ органлари томонидан ахборот технологиялари асосида амалга ошириладиган солиқ текширувларининг янгича тартиби, солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, дастлаб камида 42 та мезонлар асосида таҳлика-таҳлил дастури ёрдамида танлаш, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилиб, уларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи беришнинг аҳамияти каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашди. Журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ текширувларини ўтказиш қандай амалга оширилади?