Вилоят ДСБга жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслардан 132 та, юридик шахслардан 702 та мурожаат келиб тушган.

“Кўркам жиҳоз” хусусий фирмаси раҳбари А.Исломов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Дўстлик туман бўлимига корхонанинг солиқ қарздорлигини кечиктириб тўлаш бўйича имтиёз берилишини сўраб мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.

Хусусий фирманинг ижтимоий солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича мавжуд қарздорлиги – жами 10 миллион 639 285 сўм ўн икки ой муддатда фоизсиз тенг улушларда тўлаш шарти билан кечиктирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони хусусий фирмани пандемия шароитида қўллаб-қувватлашга асос бўлди.

Жорий йилнинг ўтган ярим йиллиги давомида вилоят давлат солиқ бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси шу тахлит ижобий ечим топди. Ҳозирги мураккаб шароитда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш учун қабул қилинган қатор норматив ҳужжатлар амалда самарали қўлланилаётир.

Вилоят ДСБга жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жисмоний шахслардан 132 та, юридик шахслардан 702 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 39 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси орқали, 30 таси Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Жиззах вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали келиб тушган. Бошқармага бевосита қилинган мурожаатлар сони 123 тани ташкил этди.

Солиқ бошқармасига мурожаатлар нафақат ёзма, балки my.soliq.uz электрон почтаси, (72) 222-07-00 рақамли “Ишонч телефони” орқали ҳам қабул қилинаётир. Олти ой якунларига кўра, ишонч телефони орқали 48 та, электрон почта орқали 43 та мурожаат қабул қилинган.

– Бошқармага қилинган мурожаатларнинг барчасини ўз муддатида кўриб чиқиш таъминланди. – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси ташкилий ишлар ва назорат бўлимининг катта инспектори Шоҳиста Холиқова. – Жумладан, мурожаатларнинг 45 таси ижобий ҳал қилинди, 152 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 5 таси кўриб чиқиш жараёни фуқаро аризасига биноан тўхтатилди. Бошқармамиз ходимлари “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида ҳар бир мурожаатни кўриб чиқишга унинг ортида инсон, меҳнати билан яратилган моддий неъмат, одамларнинг ташвиш ва хотиржамлиги, саломатлиги турганлигини ҳис этиб ёндашаётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ имтиёзлари ўз самарасини берди