Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай тумани 1950 йилда ташкил топган.

Туманнинг умумий майдони 0,79 минг кв.км (78 минг 831 гектар). Ҳудудда 56,141 минг фуқаро истиқомат қилади. 

Бу ерда ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман ва бошқа миллат вакиллари яшайди. Туман иқтисодиёти пахта-ғаллачилик соҳаларига ихтисослашган.

Халқ депутатлари Шуманай тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинишича, Шуманайдаги энг катта муаммо ишсизлик ва унга босқичма-босқич барҳам берилмоқда. Туманда 2 та йирик саноат корхонаси бор. Улардан бири “Шуманай экотекс” МЧЖ ҳозир тўлиқ қувватда ишга тушган. “Шуманай текс” МЧЖ 2020 йил охирига қадар ишга тушади. Биз тумандаги йирик саноат корхонаси ва иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишдик.

– Корхона қурилиши 2018 йилда бошланган. Ускуналарни харид қилиш учун банкдан 12 миллион доллар кредит олдик. Фаолиятимизни 2020 йил март ойида бошладик. Асосий хом ашё пахта ва ундан ип-калава ишлаб чиқарилади. Бу ерда ҳозир 480 нафар ишчи 3 сменада ишлайди. Покистондан келган мутахассислар ишчиларга дастлабки кўникмаларни берди. Йилига 7 минг 300 тонна ип-калава ишлаб чиқарилади. 

Ярим тайёр маҳсулот асосан Россия, Хитой, Туркия, Покистон давлатларига экспорт қилинади. 2020 йилда 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Пахта ҳудуднинг ўзидан олинади. Корхона ёнидаги 9,8 гектар майдонда тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз, – деди “Шуманай экотекс” МЧЖ директори ўринбосари Фахриддин Ҳакимов.

– Бу ерда иш бошлашдан олдин уй бекаси эдим. 2020 йил январь ойидан “Шуманай экотекс” МЧЖга қабул қилиндим. Цех ишга тушишидан аввал иш ўргандик. Мен бу ерда ипни қайта ишлаб чиқаришга масъул, 20 нафар хотин-қизнинг иш жараёнини назорат қиламан. Бундан ташқари, касбим ҳамшира бўлгани учун ишчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш вазифаси ҳам менга юклатилган. Бунинг учун корхонада тиббиёт хонаси мавжуд. Ишчиларнинг 80 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги аввал ишсиз бўлган. Энди эса оиламизга қўшимча даромад олиб киряпмиз, – дейди “Шуманай экотекс” МЧЖ ишчиси Нигора Пирназарова.

– Бизнинг туманда ишсизлик даражаси юқори. Айниқса биз каби ёш қизларга қулай иш топиш жуда қийин. “Шуманай экотекс” МЧЖ фаолиятини бошлаётганини эшитиб, шу йилнинг январь ойида иш сўраб келдим. Мутахассислардан иш жараёни ҳақида тўлиқ маълумот олдик. Дастлаб ипни қайта ишлаб чиқарувчи ускуна ишлашини назорат қилар эдим. Уч ой аввал лаборатория бўлимига ўтдим. 20 та ускуна қайта ишлаган ипларни текшириб, дафтарга ёзиб бораман. 

Ип-калаванинг оғирлиги, сифати меъёрида бўлмаса, раҳбаримга хабар қиламан. Шу ерда ишлаётганимдан мамнунман. Бизга қулай меҳнат шароити яратилган. Иш ҳақини ўз вақтида оламиз, ҳар кун бир маҳал овқат берилади, – деди “Шуманай экотекс” МЧЖ лаборанти Камила Телевова.

Туманда иссиқхоналар сони сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу маҳаллий полиз экинларининг нархи барқарор бўлишини таъминлайди, шунингдек, кўплаб иш ўринлари яратилади. “Шуманай Меридиан” ва “Ранн омад” МЧЖнинг ҳар бири 1 гектардан полиз маҳсулотларини етиштириш бўйича замонавий иссиқхона бўлиб, 2018 йилда иш бошлаган.

– Акам билан туман ҳудудидан 1 гектардан ер олиб иссиқхона қурдик. Бунинг учун банкдан 500 минг доллар кредит олдик. Жами 2 гектарда серҳосил помидор ва бодринг навлари алмаштириб экилади. Шуманайнинг ери шўр, экинлардан юқори ҳосил олиш қийин. Бу ерда гидропоника усулида иссиқхоналар барпо этишга кўп пул кетади. Қизилмия томири, яъни чиқиндиси, тупроқ, гунг, қум аралаштириб тайёрлаган жойда экин экилади. Бу гидропоникадан арзон тушади. 

Полиз маҳсулотларига маҳаллий ўғит билан ишлов берилади ва томчилатиб суғорилади. Бундай иссиқхоналар сувни тежаши, ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Бодринг ёзда 45, қишда 90 кунда тайёр бўлади. Иссиқхоналарда 20 киши иш билан таъминланган. Йилига икки марта ҳосил олиб, жами 120 тонна полиз маҳсулотини ички бозорга етказиб берамиз. Ҳозирги кунда қадияр ва пантена навли бодринг етиштирилмоқда, – деди “Ранн омад” МЧЖ раҳбари Рўзимат Умурзоқов.

photo_2020-10-06_16-25-22.jpg

photo_2020-10-06_16-25-23.jpg

photo_2020-10-06_16-25-24 (2).jpg

photo_2020-10-06_16-25-24.jpg

photo_2020-10-06_16-25-27.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуманайдаги энг катта муаммо ишсизлик, унга босқичма-босқич барҳам берилмоқда