Эл бошига иш тушган кунларда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос қадрият.

Эл бошига иш тушган кунларда эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос қадрият. Бугунги пандемия шароитида хайру саховат ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Бу каби тадбирларда тадбиркорлар, давлат ташкилотларининг ҳам ҳиссаси борлигини алоҳида эътироф этиш керак.

Хусусан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси томонидан рўйхати шакллантирилган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард 252 миллион сўмдан ортиқ маблағ жалб этилди. Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг тегишли қарорига асосан шу кунга қадар 4 минг 188 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу жараёнда Чирчиқ шаҳрида яшовчи Шоҳида опа Ёқубованинг оиласига ҳам ёрдам кўрсатилди. Мутасаддилар мазкур оиланинг ижтимоий аҳволини назоратга оладиган бўлди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов томонидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ хайрия акцияси доирасида айни кунларда ҳомийлар иштирокида савобли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман 1-секторига қарашли ҳудудларда фаолият олиб бораётган 30 фермер хўжалиги томонидан эҳтиёжманд аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Фермерлар тақдим этган гўшт, ун, шакар, ёғ, картошка, пиёз, сабзи, макарон, тухум ва бошқа маҳсулотлардан иборат озиқ-овқат маҳсулотлари «Фаровон», «Ким Пен Хва», «Саидовул-бахт», «Нурафшон», «Алишер Навоий», «Бунёдкор» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 70 дан ортиқ эҳтиёжманд оилага тарқатилди.

«Фаровон» МФЙда яшовчи Роҳила Усмонова «Саховат ва кўмак» ижтимоий акцияси доирасида кўрсатилган ёрдам учун туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийларга миннатдорлик билдирди. Айни кунларда бундай ижтимоий акциялар давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
САХОВАТ ВА КЎМАК: эҳтиёжманд оилалар ҳамиша эътиборда