САХОВАТ ВА КЎМАК: чирчиқлик эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 422 эҳтиёжманд оилага ажратилган моддий ёрдам пуллари Қурбон ҳайити кунлари ўз эгаларига етказилди.
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 422 эҳтиёжманд оилага ажратилган моддий ёрдам пуллари Қурбон ҳайити кунлари ўз эгаларига етказилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан Чирчиқ шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар депутатлари Кенгаши ҳамда саховатпеша тадбиркорлар билан биргаликда жонлиқ сўйилди ва кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди. Хусусан, Чирчиқ шаҳрининг 4- кичик ноҳиясида тадбиркорлик қилаётган Эржан Нишонқулов ҳам қўй сўйиб, кам даромадли оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.
Шу куни маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан шаҳар депутатлари Кенгаши билан биргаликда, карантин талабларига риоя қилинган ҳолда, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ош тарқатилди.